Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилоти маълумотларига кўра, ўтган йили дунё бўйлаб 8,3 миллион киши туберкулёзга чалинган, 1,2 миллион бемор эса вафот этган. Бу глобал миқёсдаги энг юқори ўлим кўрсаткичларидан бири ҳисобланади.
Сил даволаниши мумкин бўлган касаллик бўлса-да, айрим давлатларда молиялаштиришнинг пастлиги, тиббий хизматга кириш имкониятининг чеклангани, профилактика ва назорат ишларининг сустлиги сабабли муаммо ҳали ҳам долзарблигини йўқотмаган.
Касалланиш ҳолатларининг 87 фоизи атиги 30 та давлат ҳиссасига тўғри келади. Улар орасида Ҳиндистон (25%), Индонезия (10%), Филиппин (6.8%), Хитой (6.5%) ва Покистон (6.3%) етакчи ўринларни эгаллайди.
Мана шу ҳолатлар туфайли ЖССТ давлатлар ҳукуматларини силга қарши кураш чораларини кучайтиришга чақирмоқда.