Футболчи Криштиану Роналду 18 ноябрь куни АҚШ президенти Дональд Трамп ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси Муҳаммад бин Салмон Ол Сауд ўртасидаги учрашувдан сўнг Оқ уйда ўтказилган тантанали кечада меҳмонлар орасида эди.
Оқ уйнинг Facebook’даги расмий саҳифасидаги оқшом трансляциясига кўра, меҳмонлар орасида америкалик миллиардер Илон Маск ҳам бор эди.
Ўша куни АҚШ президенти ва Саудия Арабистони валиаҳд шаҳзодаси икки давлат ўртасидаги стратегик шерикликни чуқурлаштириш бўйича қатор битимларни имзолади. Бошқа нарсалар қаторида, Қироллик Қўшма Штатларга 600 миллиард доллардан ортиқ сармоя киритишга рози бўлди.
Аввалроқ, 7 ноябрь куни Криштиану Роналду Дональд Трампни сайёрадаги энг машҳур одам номи учун баҳсга чорлаган эди.