21 ноябрь куни соат 23:00 ларда ЙПХ ходимлари томонидан Наманган вилояти Давлатобод тумани ҳудудида ҳаракатланиб келаётган Onix ҳайдовчиси ҳужжатлари йўқлиги боис унга тўхташ ишораси берилганига қарамай, ходимларга бўйсунмасдан қочишга уринган.
Шу вақтда хизматда бўлган катта сержант Ваҳожон Мўминов ҳайдовчига тўхташ ишорасини берган, бироқ ҳайдовчи юқори тезликда уни уриб кетган. Оқибатда катта сержант тиббиёт бирлашмасига олиб борилаётган пайтда вафот этган.