Афғонистон «Қўш-Тепа» каналини тўлиқ қувватда ишга туширгандан кейин (гигант ирригация канали қурилиши 2022 йил мартда бошланган), Туркманистон ва Ўзбекистоннинг ғарбий ҳудудлари деярли сувсиз қолиши мумкин, деб хабар бермоқда Inbusiness.kz.
Канал Амударё сувининг 15 фоиздан зиёдини олиб, Афғонистоннинг 550 минг гектар қуруқ ерларини суғоришга йўналтиради. Биринчи қисм (108 км) 2023 йилда ишга туширилган. Иккинчи босқич қурилиши фаол давом этмоқда ва якунланиш арафасида.
Қўш-Тепа қурилиши ҳозирнинг ўзида Марказий Осиёда сув танқислиги муаммосини кучайтирган.
Тошкентдаги Плеханов номидаги Россия Иқтисодиёт университети филиали доценти, фалсафа фанлари номзоди Равшан Назаровнинг айтишича, агар Россия Марказий Осиёга сув масаласида ёрдам қилмаса, минтақани оммавий миграция кутмоқда.