Қирғизистон президенти Садир Жапаров хитойлик қурувчиларга нисбатан танқидий фикрларга муносабат билдирди.
Бу ҳақда сиёсатчи Первомайск тумани аҳолиси билан учрашувда маълум қилди. Жапаровнинг сўзларига кўра, айримлар Хитой фуқаролари ҳаддан ташқари кўпайиб кетганини айтиб, халқни гиж-гижлашга уринмоқда.
“Бироқ улар бизни босиб олиш учун эмас, балки заводлар ҳамда темир йўл қуришга келган. Буларнинг барчаси бизга зарур. Биз ғорда яшагандек яшай олмаймиз. 2030-йилдан бошлаб темир йўл орқали жаҳон бозорларига чиқамиз, транзит имкониятига эга бўламиз”, деди Қирғизистон раҳбари.