Яқин Шарқ туризм сектори АҚШ ва Исроилнинг Эронга қарши қўшма операцияси туфайли тахминан 56 миллиард доллар зарар кўриши мумкин.
Al Jazeera телеканали Tourism Economics таҳлилий ташкилотининг прогнозига таяниб хабар бермоқда.
Унинг ҳисоб-китобларига кўра, агар можаро ҳал қилинмаса, минтақага хорижий сайёҳлар келиши 2026 йилда 11-27 фоизга камайиши мумкин.
Бу ташкилотнинг декабрь ойидаги прогнозидан сезиларли даражада фарқ қилади, унда бу йил сайёҳлар келиши 13 фоизга ошади деб башорат қилинган эди.
Агар энг ёмон сценарий амалга ошса, минтақа аввалги кутилганларга нисбатан 23 миллиондан 38 миллионгача хорижий сайёҳни йўқотиш хавфи мавжуд. Молиявий оқибатлар ҳам сезиларли бўлади: туризм харажатларининг камайиши натижасида йўқотишлар 34 миллиард доллардан 56 миллиард долларгача бўлиши мумкин.