Европа давлатлари шу ҳафта ёки кейинги ҳафтада Россия суверен активларини экспроприация қилиш бўйича келишувни эълон қилади.
Бу ҳақда Британиянинг The Times газетаси ҳукуматдаги манбаларга таяниб хабар берди.
Уларга кўра, бу масала 8 декабрь куни Лондонда Буюк Британия бош вазири Кир Стармер, Франция президенти Эммануэль Макрон, Германия канцлери Фридрих Мерц ва Украина етакчиси Владимир Зеленский ўртасида бўлиб ўтган учрашувда муҳокама қилинган. Газетага кўра, "келишув жуда яқин".
Газетанинг таъкидлашича, келишув Киевга музлатилган Россия активларидан 100 миллиард фунт стерлинг (133 миллиард доллар) ажратишни назарда тутади. Бу маблағлар ё ҳарбий ёрдамга ёки Украинани қайта тиклашга сарфланади. Лондон 8 миллиард фунт стерлинг (10,6 миллиард доллар) эквивалентидаги активларни ўтказади.
Еврокомиссия 18-19 декабрь кунлари бўлиб ўтадиган саммитда Европа Иттифоқи давлатларидан Россиянинг 210 миллиард евролик активларини экспроприация қилиш тўғрисида қарор қабул қилишга умид қилмоқда, шундан 185 миллиард евро Бельгиядаги Euroclear платформасида блокланган.