Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Зеленскийдан жавоб: "Мен сайловларга тайёрман..."

Зеленскийдан жавоб: "Мен сайловларга тайёрман..."

Мен сайловларга тайёрман. Сайлов масаласи Украина халқига боғлиқ. Мен эртага Украинада бўламан ва ҳарбий ҳолат даврида сайловларни ўтказиш бўйича қонунчиликдаги ўзгаришлар бўйича шериклар ва депутатларимиздан таклифларни кутаман, деди Украина раҳбари Зеленский.

Зеленскийнинг бошқа баёнотлари:

- Мен ҳозир Қўшма Штатлардан, эҳтимол, европаликлар билан биргаликда сайловлар хавфсизлигини таъминлашни сўраяпман. Кейин, кейинги 60-90 кун ичида Украина сайловларга тайёр бўлади;

- Бизда ҳозирда Қрим ва бошқа босиб олинган ҳудудларни қайтариб олиш учун иттифоқчиларимизнинг кучи ва ёрдами етишмаяпти;

- Президент девонини тугатиш унинг раҳбарини тайинлашдан кўра осонроқ эди;

- Украина аллақачон Сапсан баллистик ракета тизимидан, шунингдек, "Длинный Нептун", Паляниця ва Фламинго ракета тизимларидан фойдалмоқда;

- Украина Россия билан музокаралар олиб бормаяпти; улар ҳеч қандай қизиқиш билдирмаяпти;

- Зеленскийнинг таъкидлашича, Украина энергетика соҳасидаги сулҳга тайёр - агар Россия тайёр бўлса;

- Учта тинчлик ҳужжати мавжуд. 20 банддан иборат асос ҳужжати доимий равишда ўзгариб туради. Иккинчи ҳужжат Украина ва АҚШ ўртасидаги хавфсизлик кафолатлари ҳақида. Учинчиси сулҳдан кейин тиклаш ҳақида;

- Украина ва европаликлар ҳали ўзларининг "тинчлик режасини" АҚШга тақдим этишмаган. Миллий хавфсизлик бўйича маслаҳатчилар бугун ва эртага унинг устида иш олиб боришади. Хусусан, улар Украинанинг келажакдаги Европа Иттифоқига аъзолиги билан боғлиқ масалаларни якунламоқда.

Киритилди: 20:40 10.12.2025. Ўқилди: 756 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!