Нашрнинг хабар беришича, АҚШ президенти маъмурияти Европа Иттифоқи билан очиқ қарама-қаршиликка киришди. Бунга Еврокомиссия томонидан Илон Маскнинг Х платформасига 140 млн доллар миқдорида жарима қўллангани сабаб бўлди.
"Бу позиция Қўшма Штатларнинг янги Миллий хавфсизлик стратегиясида мустаҳкамланган бўлиб, унда Европа “геосиёсий жиҳатдан ёвуз” сифатида тасвирланган. Ҳужжатда Европа Иттифоқи кескин тартибга солиш чоралари ва миграция сиёсати орқали демократик жараёнларга путур етказишда айбланади", дея ёзмоқда Ахios.
Мутахассисларнинг фикрича, Трансатлантик муносабатларда чуқур узилиш юз берган. Ички инқирозлар ва Украинадаги можаро туфайли заифлашган Европа учун бу қарама-қаршилик жуда ноқулай вақтда юз бермоқда.