2026 йил 1 апрелдан қуйидагилар учун тўловлар фақатгина банк карталари ёки электрон тўлов тизимлари орқали амалга оширилади:
➖ давлат органлари томонидан кўрсатиладиган хизматлар;
➖ электр энергияси, табиий газ, ичимлик сувидан фойдаланганлик учун тўловлар;
➖ алкоголь ва тамаки маҳсулотлари;
➖ транспортларга ёқилғи қуйиш шохобчалари орқали аҳолига нефть-газ маҳсулотларини сотиш ва электрда ҳаракатланадиган транспортларни зарядлаш бўйича хизматлар;
➖ қиймати 25 млн сўмдан ошадиган товар ва хизматлар;
➖ кўчмас мулк объектлари, ишлаб чиқарилганига 10 йилдан ошмаган M, N, O ва G тоифага кирувчи транспортлар ҳамда махсус автотранспорт воситаларини сотиш ва сотиб олиш.