Бугун 10 декабрь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Зеленский Путин билан биринчи учрашувини эслади ва баъзи ҳақиқатларни тан олди

Зеленский Путин билан биринчи учрашувини эслади ва баъзи ҳақиқатларни тан олди

Зеленский Путин билан биринчи учрашувида Қримни қайтариб бериш истагини билдирганини тасдиқлади.

"Балки мен буни биринчи учрашувда айтгандирман ва менимча, ҳақ эдим. Ва ростини айтсам: "Ҳа, бугун бизда буларнинг барчасига куч йўқ. Бизда буларнинг барчасига етарли ёрдам йўқ", деди Зеленский.

Путин ва Зеленский ўртасидаги биринчи ва ҳозиргача охирги шахсий учрашув бундан роппа-роса олти йил олдин Парижда, Нормандия тўртлиги саммити доирасида бўлиб ўтган эди.

Шунингдек, Зеленский Украинанинг ҳозирда НАТОга қўшилиш имконияти йўқлигини тан олди.

"Биз реалистлармиз. Биз чин дилдан НАТОга қўшилишни хоҳлаймиз - бу адолатли. Лекин биз аниқ биламизки, на АҚШ, на бошқа бир қанча давлатлар Украинани ҳали иттифоқда кўрмайди. Ва, албатта, Россия бизни у ерда ҳеч қачон кўрмайди", деди у.

Киритилди: Бугун 20:50. Ўқилди: 1261 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!