Бугун 19 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Япониянинг рейтинги баланд теледастурида Самарқанд шаҳрининг туризм салоҳияти намойиш қилинди

A A A
Япониянинг рейтинги баланд теледастурида Самарқанд шаҳрининг туризм салоҳияти намойиш қилинди

Япониянинг TBS телеканалининг юқори рейтингли “Love it!” теледастурида Самарқанд шаҳрининг туризм салоҳияти намойиш қилинди, деб хабар бермоқда “Дунё”.

Дастурда Самарқанд шаҳрининг туризм салоҳияти, тарихий обидалари ва миллий таомларимиз ҳақида маълумот берилган.

Шунингдек, Япония жамоатчилигига Кунчиқар мамлакат пойтахтида жойлашган “Samarkand Terrace” ўзбек миллий таомлари ресторани ҳам таништирилган.

Кўрсатув давомида иштирокчилар орасида Ўзбекистон ҳақида қизиқарли викторина ҳам ташкил қилинди.

Маълумот ўрнида қайд этиш жоиз, “Love it!” телекўрсатуви Япониянинг рейтинги энг юқори бўлган кўрсатувлардан бири ҳисобланиб, ҳафтанинг душанба-жума кунлари эфирга узатилади. Кўрсатувда қизиқарли маълумотларни тақдим этиш билан бирга, машҳур инсонлар иштирокида викториналар ҳам ўтказилади.

Ушбу телекурсатув мамлакатимиз туризм салоҳиятини Японияда кенгроқ тарғиб этишга ва Ўзбекистонга япониялик сайёҳлар оқимини кўпайтиришга хизмат қилади.

Киритилди: 11:48 01.06.2023. Ўқилди: 1436 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!