Бугун 26 июль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Японияда тайфун авж олмоқда: расмийлар 2,2 миллиондан ортиқ одамни эвакуация қилди

Японияда тайфун авж олмоқда: расмийлар 2,2 миллиондан ортиқ одамни эвакуация қилди

Япониянинг ғарбий қисмида тайфун ва мавсумий жабҳа туфайли кучли ёмғир ёғиши оқибатида 2,2 миллиондан ортиқ одам эвакуация қилинди.

Бу ҳақда миллий ёнғин ва табиий офатлар бошқаруви агентлигига таяниб хабар берди.

Ҳукумат Кюсю ва Окинаванинг жанубий ҳудудларидан тортиб, ғарбий Хонсюдаги Кинки минтақасигача бўлган 13 префектурани қамраб олувчи 53 та муниципалитетда эвакуация буйруқларини чиқардилар. Ушбу чоралар 655 000 киши эвакуация қилинган Фукуока префектураси ва 568 000 аҳоли эвакуация қилинган Нагасакига ҳам таъсир кўрсатди.

Ёнғин ва табиий офатлар бошқаруви агентлиги маълумотларига кўра, бўрон натижасида Кагосима префектурасида уч киши енгил жароҳат олган. Бундан ташқари, Фукуока ва Кагосима префектураларида 25 та бино сув остида қолган.

Киритилди: 15:01 26.06.2026. Ўқилди: 945 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!