Бугун 13 февраль, 2026 йил, жума

O'ZB

Японияда қорларни тозалаш учун ҳарбийлар сафарбар этилди

Японияда қорларни тозалаш учун ҳарбийлар сафарбар этилди

Японияда кучли қор ёғиши 46 кишининг ҳаётига зомин бўлди. Қорларни тозалаш учун ҳарбийлар сафарбар этилди, деб хабар берди BILD.

Японияда кучли қор ёғмоқда, бир неча метр баландликдаги қор уюмлари, бахтсиз ҳодисалар тез-тез қайд этилмоқда.

Жапонияда қалың қар жауды

Фото: BILD

Ҳозирнинг ўзида 46 киши ҳалок бўлди, 558 киши жароҳат олди. ОАВ маълумотларига кўра, айрим одамларнинг жасадлари қор остида бир неча кун давомида қолиб кетган, чунки уларни ўз вақтида топиш имкони бўлмаган.

Жапонияда қалың қар жауды

Фото: BILD

Япония расмийларининг маълумотига кўра, кўплаб фожиали ҳолатлар бинолар томларидан қулаган қалин қор одамларни босиб қолиши натижасида содир бўлган. Шунингдек, жабр кўрган ҳудудларда уйларнинг қулагани ҳақида ҳам маълумотлар бор.

Жапонияда қалың қар жауды

Фото: BILD

Январь ойи охиридан бери Япониянинг шимолий қисмида мисли кўрилмаган қор ёғяпти. Кўпгина ҳудудларда қор ёғиши тўхтамади. Аомори ва Ажигасава каби шаҳарларда бу қишда қор қопламининг баландлиги бир метрдан ошди. Баъзи туманларда қор қалинлиги тўрт ярим метрга етди.

Жапонияда қалың қар жауды

Фото: BILD

Аомори губернатори Соичиро Мияшита шаҳар ҳукумати кўчалар, уйлар ва темир йўл изларини қордан тозалашда қийналаётганини айтди ва февраль ойи бошида Япония ҳарбийларидан ёрдам сўради. Ҳозирда аскарлар қор тозалаш ишларида ёрдам беряптилар, энг аввало қариялар ва ёлғиз яшовчиларга ёрдам бериляпти.

Киритилди: Бугун 15:55. Ўқилди: 578 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!