Хабар қилинишича, Айти префектурасида ёмғир икки кундан бери тўхтамаяпти. Нагояда эса бир соат ичида 104,5 мм ёмғир ёққан.
Бунинг оқибатида кўчаларни сув босиб, транспорт ҳаракати издан чиққан. Поезд, метро ва автобуслар вақтинча тўхтатилган, аҳоли учун эвакуация пунктлари очилган.
Ҳудудларда сув тошқини ва кўчки хавфи юқори экани сабаб 2 млнга яқин кишига эвакуация қилиш бўйича кўрсатма берилган.