Бугун 11 август, 2025 йил, душанба

O'ZB

Японияда бўлиб ўтган битта турнирда иккита боксчи вафот этди

Японияда бўлиб ўтган битта турнирда иккита боксчи вафот этди

Япониялик боксчи Хиромаса Уракава 28 ёшида рингда олган жароҳатлари туфайли вафот этди.

Бу ҳақда Жаҳон бокс ташкилоти матбуот хизмати хабар берди.

Уракава Токиода ватандоши Ёдзи Сайто билан бўлиб ўтган муштлашувдан сўнг вафот этди. Сайто саккизинчи раундда техник нокаут билан ғалаба қозонди.

Аввалроқ, ушбу турнирда ҳам иштирок этган япониялик яна бир боксчи - 28 ёшли Сигэтоси Котари вафот этгани маълум бўлганди. У субдурал гематома туфайли шошилинч операция қилинган, бироқ кейинроқ олган жароҳатлари туфайли вафот этган.

Уракава 10 та ғалаба (7 таси нокаут билан) ва 4 тасида мағлубият аламини тотиб кўрди. 2024 йил апрель ойида у Котари билан жанг қилиб, ғалаба қозонганди.

Киритилди: 10:05 10.08.2025. Ўқилди: 2351 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!