Бугун 11 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Японияда биринчи марта аёл киши бош вазир бўлиши мумкин

Японияда биринчи марта аёл киши бош вазир бўлиши мумкин

Японияда биринчи марта аёл бош вазир сайланиши мумкин.

Reuters агентлиги хабар беришича, бош вазир Сигэру Исиба ҳукмрон Либерал-демократик партия раиси ва ҳукумат раҳбари лавозимидан кетиш ҳақидаги қарори фонида Санаэ Такаити унинг ўрнига энг реал номзод сифатида кўрилмоқда.

Исиба ҳукуматида Иқтисодиёт вазири ва Ташқи ишлар вазири лавозимларида ишлаган 64 ёшли Такаити сайланса, Япония тарихидаги биринчи аёл бош вазирга айланади.

Бош вазирлик учун Синдзиро Коидзуми, Ёсимаса Хаяси, Ёсихико Нода ва Юитиро Тамаки ҳам даъвогарлик қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, сўнгги сайловда Санаэ Такаити Сигэру Исиба билан иккинчи босқичга чиқди ва унга 21 овоз (194 га 215) фарқ билан мағлуб бўлди.

Киритилди: 13:15 08.09.2025. Ўқилди: 596 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!