Японияда 12 хонали, 300 метр квадратлик қадимий қўрғон бепул тақдим этилмоқда. Уй дарё бўйида жойлашган бўлиб, хонадон билан бирга шолипоялари ва боғ ҳам қўшиб берилади. Ягона харажат — коммунал тўловлар.
Янги мулкдор нафақат уй-жойга, балки тўлақонли қишлоқ мажмуасига эга бўлади. Ҳокимият бу орқали ташландиққа айланаётган қишлоқларни қайта тиклашни ва ёшларни ушбу ҳудудларга жалб қилишни мақсад қилган. Бундай ташаббуслар Японияда шаҳарларга кўчиб кетаётган аҳолининг кўпайиши туфайли тобора ортиб бораётган ташландиқ уйларни (акия) қайта тиклаш дастурининг бир қисмидир.