Бугун 18 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Япония украиналик аскарларни даъволаш учун қабул қилади

Япония украиналик аскарларни даъволаш учун қабул қилади

Япония томони Украинага 100 та ҳарбий юк машинаси ва бошқа транспорт воситалари, шунингдек, Япония ўзини-ўзи мудофаа кучлари ҳарбий хизматчилари фойдаланадиган 30 мингга яқин армия рациони тўпламини тақдим этади.

Бу ҳақда Япония ташқи ишлар вазирлиги душанба куни тарқатган хабарида айтилади.

Унга кўра, бош вазир Фумио Кисида якшанба куни Хиросимада бўлиб ўтган музокаралар чоғида Украина президенти Владимир Зеленскийга тегишли ваъда берган.

Ҳукумат раҳбари, шунингдек, Япония яраланган украиналик аскарларни даволаниш учун қабул қилишни бошлашини айтди, дея қайд этди ТИВ. Бош вазир, шунингдек, Украинани ҳар томонлама, жумладан, мамлакат инфратузилмасини тиклашга қаратилган ёрдамни давом эттиришга ваъда берди, деди вазирлик.

Япония 19-21 май кунлари Хиросима шаҳрида G7 саммитига мезбонлик қилди. Дастлаб, Зеленский унда видео ҳавола орқали иштирок этиши тахмин қилинган эди. Бироқ, кейинчалик у учрашувда шахсан иштирок этиш истагини билдирди. Президент шанба куни Хиросима аэропортига Франция ҳукумати самолётида етиб келди.

Киритилди: 19:27 22.05.2023. Ўқилди: 1750 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!