Бугун 9 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Япония SLIM модули Ойга қачон қўндирилишини маълум қилди

Япония SLIM модули Ойга қачон қўндирилишини маълум қилди

Япониянинг Smart Lander for Investigating Moon (SLIM) модули 2024 йил 20 январда Ой юзасига юмшоқ қўндирилади.

NHK телеканалининг Япония аэрокосмик тадқиқотлар агентлигидаги манбаларига таяниб хабар беришича, модуль 25 декабрь куни Ой орбитасига чиқиши керак, шундан сўнг унинг парвоз миссиясига тузатишлар киритилиши мумкин.

Қурилма мўлжалланган нуқтадан 100 метрдан узоқ бўлмаган масофада тахминан 20 дақиқада Ойга тушиши керак.

“Ойга зонднинг муваффақиятли қўниши Японияни Совет Иттифоқи, АҚШ, Хитой ва Ҳиндистондан кейин бундай муваффақиятга эришган бешинчи давлатга айлантиради”, деб хабар берди телеканал.

200 килограммли SLIM модулининг баландлиги – 2,4 метр. Қурилманинг асосий мақсади Ой юзаси рельефини ўрганиш ва Ернинг табиий йўлдошидаги жинсларнинг элементар таркибини аниқлашдан иборат, деб хабар беради lenta.ru.

Киритилди: 11:35 05.12.2023. Ўқилди: 2099 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!