Бугун 7 декабрь, 2019 йил, шанба

O'ZB

Япония Россия фуқароларининг айрим гуруҳлари учун виза олишни соддалаштиради

Япония Россия фуқароларининг айрим гуруҳлари учун виза олишни соддалаштиради

Япония ҳукумати Россия фуқароларининг маълум гуруҳлари – икки томонлама иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш билан шуғулланувчи мутахассислар ва талабалар учун виза талабларини соддалаштиради. Бу ҳақида пайшанба куни Япония бош вазири Шинзо Абе Владивостокда бўлиб ўтган Шарқий иқтисодий форумнинг ялпи мажлисидаги нутқида маълум қилди, дея  хабар бермоқда ТАСС агентлиги.

«Шу ойдан бошлаб, биз саккиз поғонали ҳамкорлик режасини амалга ошириш билан боғлиқ бўлган саноат ва илмий корхоналарда ишлаётган Россия Федерацияси фуқароларига беш йил муддатга визалар беришни бошлаймиз. Шундай қилиб, иложи борича кўпроқ россиялик талабалар Японияга келиб, виза олиш жараёнини осонлаштирамиз», – деб эълон қилди Япония Бош вазири.

Абенинг сўзларига кўра, Токио Россия ва Япония икки мамлакат фуқаролари учун виза режимини енгиллаштириш бўйича фаол иш олиб боришда давом этишига умид қилмоқда. Абе, шунингдек, Япония ва Россия Федерацияси 1956 йилги декларацияга мувофиқ тинчлик шартномасини тузишга ҳаракат қилишлари кераклигини таъкидлади.

Маълумот ўрнида, икки мамлакат ўртасидаги иқтисодий ҳамкорликни ривожлантириш учун 2016 йил май ойида Япония Бош вазири томонидан таклиф қилинган саккиз бандлик режа асос бўлди. Ҳужжат энергетика, кичик ва ўрта бизнес, Узоқ Шарқни саноатлаштириш, экспорт базасини кенгайтириш соҳаларида алоқаларни мустаҳкамлашни назарда тутади. Шунингдек, у илғор технологиялар, шу жумладан, ядро энергетикаси ва гуманитар алмашинувлар соҳасидаги ҳамкорликни кучайтириш таклифини ўз ичига олади.

 

Киритилди: 07:50 06.09.2019. Ўқилди: 1133 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади, ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!