Бугун 4 май, 2024 йил, шанба

O'ZB

Япония бош вазири ўз халқидан нима учун узр сўради?

Япония бош вазири ўз халқидан нима учун узр сўради?

Япония бош вазири Ёсиҳидэ Суга сешанба куни ўз халқидан пандемия даврида заифлашиб қолган соғлиқни сақлаш тизими сабаб узр сўради.

"Ҳукумат расмийси сифатида сиздан узр сўрамоқчиман”, деди Суга парламент сессияси доирасида муҳолифатчилардан бири савол берганидан сўнг. Муҳолифатчи бош вазирни пандемия даврида одамларнинг ҳаётини сақлаб қолмаганликда айблади.

"Биз биринчи навбатда энг эҳтиёжманд одамларга ёрдам кўрсатишга ҳаракат қилдик. Одамларни тузата оладиган тизимни яратиш фақатгина бизнинг бурчимиздир”, деди Суга.

Япония ОАВ бир неча кун олдин баъзи фуқаролар касалхонада даволана олмай, ўз уйида вафот этаётгани ҳақида ёзган эдилар.

Бугунги кунга келиб Токио, ҳамда яна ўнта префектурада вафқулодда ҳолатнинг иккинчи даражаси эълон қилинган.

Киритилди: 15:58 27.01.2021. Ўқилди: 1936 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!