Янгийўлда Дамас иштирокида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан маълумот берилди.
Жорий йилнинг 13 июль куни соат таҳминан
14:30 ларда Тошкент вилояти Янгийўл тумани ҳудудидан ўтган ҳалқаро аҳамиятдаги М 34 автомобиль йўлининг
23-км, "Янгийўл-Тошкент" йўналишида ҳайдовчи 1989 йилда туғилган Х.Ш "Дамас" русумли транспорт воситасини бошқариб кетаётиб, ўзи билан бир йўналишда бўлган ҳайдовчи 1990 йилда туғилган М.И бошқарувидаги "Жентра" русумли транспорт воситасининг орқа қисмига бориб урилиши натижасида ағдарилиб кетган.
Ушбу йўл-транспорт ҳодисаси натижасида "Дамас" автомобилининг бир нафар йўловчисига биринчи тиббий ёрдам кўрсатилган. Оғир тан жароҳати олганлар йўқ.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Янгийўл тумани ИИБ ЙҲХБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда.