Бугун 17 январь, 2025 йил, жума

O'ZB

Янгийўл туманида фуқароларга “ижтимоий карта” бериш бошланди

Янгийўл туманида фуқароларга “ижтимоий карта” бериш бошланди

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан тизимни рақамлаштириш, ижтимоий хизматлар тури ва сифатини ошириш борасида бир қатор ишлар ташкил қилинмоқда.

Шавкат Мирзиёевнинг 2024 йил 18 июлдаги тегишли қарорига мувофиқ жорий этилган “Ижтимоий карта” ахборот тизими ҳам айни йўналишдаги муҳим янгилик ҳисобланади.

Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятининг Янгийўл туманида тажриба тариқасида 2024 йил 1 декабрдан ижтимоий ёрдам олувчи фуқаролар учун “Ижтимоий карта” жорий этиш белгиланган эди.

“Ижтимоий карта” бир вақтнинг ўзида ҳам тўлов воситаси, ҳам эҳтиёжманд тоифага мансублик тасдиғи ҳисобланади. Натижада 72 турдаги ижтимоий хизматлар, 76 турдаги ёрдам ва 200 га яқин имтиёз ягона электрон тизимга умумлаштирилади.

Айни вақтда Янгийўл туманида фуқаролар “Ижтимоий карта”дан фойдаланмоқда. Республиканинг қолган барча ҳудудларида ҳам шу йилнинг 1 июлидан бошлаб, мазкур лойиҳа татбиқ қилиниши режалаштирилган.

Ижтимоий картани бериш ва ундан фойдаланиш учун аризалар Ягона интерактив давлат хизматлари портали, “Ижтимоий карта” мобил иловаси, “Инсон” ижтимоий хизмат марказлари орқали топшириши мумкин.

Киритилди: 17:52 16.01.2025. Ўқилди: 413 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!