Бугун 14 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Янгийўл туманида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

A A A
Янгийўл туманида дори воситаларининг ноқонуний муомалага киритилишининг олди олинди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ва ДХХнинг Янгийўл тумани бўлимлари томонидан ИИБ ходимлари билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда, фуқаро М.И. ва бошқалар дори воситаларини ноқонуний муомалага киритиш орқали даромад орттиришни кўзлаб, хорижда ишлаб чиқарилган жами 1 630 қути “Remdesivir for injection”, “Земен”, “Цефасон” ва “Sulmerop” номли тегишли ҳужжатлари бўлмаган дори воситаларини фуқаро Ф.га 219,9 млн сўмга сотишга келишиб, ушбу пул ҳисобидан 20 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-3-моддаси (дори воситаларини ёки тиббий буюмларни дорихоналардан ва уларнинг филиалларидан ташқарида реализация қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 20:38 13.05.2022. Ўқилди: 1434 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!