Бугун 29 сентябрь, 2023 йил, жума

O'ZB

Янги Зеландияда меванинг янги тури етиштирилмоқда

Янги Зеландияда меванинг янги тури етиштирилмоқда

Иқлим ўзгариши сабаб юзага чиқаётган глобал озиқ-овқат инқирозига жавоб излаш мақсадида Янги Зеландиянинг Крайстчерч шаҳридаги Ўсимлик ва озиқ-овқат тадқиқот институти олимлари ўсимлик ҳужайрасидан тўқима – пўстсиз мева етиштирмоқда.

Оммавий ахборот воситалари хабарига кўра, илмий тадқиқотчилар шу йўл билан, кун келиб, ҳақиқий мева таъми ва ҳидига эга бўлишдан умидвор.

Етакчи мутахассис Бен Шон шундай дейди:

– Келажакда аҳоли ўсиши, урбанизация, ортга қайтмас иқлим ўзгариши билан боғлиқ турли ўзгаришлар рўй беради. Биз бу ҳақда жиддий ўйлаяпмиз.

Олимлар яратаётган янги мева нафақат терисиз, балки одатда ташлаб юбориладиган қисмларсиз, масалан олма пўчоқсиз, апельсин қобиқсиз бўлади. Шон фикрича, айни кашфиёт озиқ-овқат чиқиндиси миқдорини кескин камайтиради.

Киритилди: 18:34 18.09.2023. Ўқилди: 1173 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!