Бугун 2 август, 2025 йил, шанба

O'ZB

Янги урушга старт берилдими? Таиланд ва Камбоджа армиялари чегаранинг низоли ҳудудида ўзаро зарбалар алмашди

Янги урушга старт берилдими? Таиланд ва Камбоджа армиялари чегаранинг низоли ҳудудида ўзаро зарбалар алмашди

Пайшанбага ўтар кечаси Таиланд Камбоджа билан чегарани ёпганини эълон қилди. Хабар берилишича, икки давлат чегарасида жанглар бўлиб ўтмоқда. Таиланд камида уч нафар тинч аҳоли вакили, жумладан, беш ёшли боланинг оғир яраланганини маълум қилди. Таиланд ҳукумати Камбоджа армиясини касалхоналардан бирига ўт очганликда айбламоқда.

Камбоджа эса, аксинча, Таиландни артиллерия қуролларидан фойдаланишда ва ўз ҳудудига авиазарбалар йўллаганликда айблади. Камбоджа ҳукумати Таиланднинг ҳаракатларини “ваҳший ва ноқонуний тажовуз”, шунингдек, “БМТ Низоми ва халқаро ҳуқуқнинг асосий тамойилларини қўпол равишда бузиш” деб атади.

Аввалроқ Таиланд ўз ҳарбийларидан бири Камбоджа билан чегара ҳудудида мина портлаши оқибатида ҳалок бўлганини билдирганди. Ушбу воқеадан сўнг Таиланд ҳукумати ўз элчисини Пномпендан чақириб олди.

"Сўнгги пайтларда икки давлат ўртасидаги зиддият кескинлашиб бормоқда. Можаро чуқурлашган сари Камбоджа Таиланддан мева ва сабзавотлар импортини тақиқлади ҳамда Таиланд филмларини намойиш қилишни ман қилди. Бундан ташқари, Икки давлат ўртасидаги кўплаб чегара ўтиш пунктлари фаолияти тўхтатилган ёки чекланган", дея хабар бермоқда BBC.

Киритилди: 13:48 24.07.2025. Ўқилди: 984 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!