Бугун 13 ноябрь, 2026 йил, жума

O'ZB

Янги Тошкент шаҳри ҳокимлиги ташкил этилади

Янги Тошкент шаҳри ҳокимлиги ташкил этилади



Президентнинг 2026 йил 10 ноябрдаги ПФ–243-сон фармони билан Янги Тошкент ҳудудида бошқарувни ташкил этиш, аҳоли ҳамда ижтимоий ва инфратузилма объектларига хизмат кўрсатиш учун шаҳар ҳокимлиги ташкил этилиши белгиланди.

Янги Тошкент шаҳри ҳокими Президент томонидан лавозимга тайинланади ва лавозимидан озод этилади. Ҳоким ўз фаолиятини тегишли маъмурий-ҳудудий бирлик ташкил этилгунига қадар амалга оширади.

Ҳокимлик ва маҳаллий бюджетдан молиялаштирилиши белгиланган давлат органлари ҳамда ташкилотларини сақлаш харажатлари республика бюджетидан қопланади.

Киритилди: 17:55 12.11.2026. Ўқилди: 590 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар