Бугун 16 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Янги рекорд: Тошкентда аёл эрига 1,7 млрд сўм алимент тўлади

Янги рекорд: Тошкентда аёл эрига 1,7 млрд сўм алимент тўлади

Фуқаро 6, 4 ва 3 ёшдаги фарзандлари билан турмуш ўртоғи билан бирга тинч-тотув яшаб келар эди, бироқ вақт ўтиб ўзаро келишмовчилик сабабли, улар ажрашишга қарор қилишди.

Шундан сўнг, фуқаролик ишлари бўйича Зангиота туманлараро судининг суд буйруғига асосан қарздор Д.Р. дан, ундирувчи Р.Р. фойдасига 3 нафар фарзандларининг таъминоти учун 1/2 қисм миқдорида алимент ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати Бюронинг Тошкент тумани бўлими иш юритувига келиб тушади.

Дастлаб, ижро ҳаракатлари даврида, қарздор Д.Р. алимент пулларини тўлашдан бўйин товлаб юрди ва қарздорга нисбатан суд томонидан ҳам жарима жазоси қўлланилди. Ҳаттоки, давлат ижрочилари алимент қарздорлиги бартараф этилмаса, унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиши ҳақида расмий огоҳлантирилади.

Шунда қарздор шахснинг яқинлари унга ёрдам беришга киришди, чунки қарздор хориж давлатига даволаниш учун кетиши керак ва унга ўз навбатида, хорижга чиқиш учун МИБ тақиқи ҳам халақит бераётган эди.

Шундан сўнг, қарздор шахс алиментни фарзандларининг 18 ёшгача бўлган қарздорлигини олдиндан тўлаш истагини билдирди ва МИБ давлат ижрочилари 2023 йилдан 2039 йилга қадар 3 нафар фарзандларнинг алимент тўлови 1 млрд. 748 млн. 902 сўм бўлишни билдиришди. Ва ниҳоят, қарздор шахс алимент пулларини олдиндан, яъни фарзандлари вояга етгунга қадар бўлган, жами 1 млрд. 748 млн 750 минг сўм алимент пулларини тўлашини билдирган ва ундирувчига тилхат асосида топширилган.

Биз ушбу хабар бўйича МИБ ахборот хизмати раҳбари билан боғланганимизда, алимент тўловчи шахсга оид маълумотларни тўлиқ очиқламади, бунга томонлар хоҳиш билдиришмабди. Бироқ инсайдерлар маълумотига кўра, у аёл киши ва Туркияда даволаниши лозим бўлган.

МИБ тарихида йирик алимент тўловлари - Бухорода 810 млн. сўм (2020 йил, сентябрь) Тошкент шаҳрида 800 млн. сўм (2021 йил, июль) ва Андижон вилоятларида 547 млн.сўм (2024 йил, август) миқдорида амалга оширилган.

Киритилди: 12:55 12.09.2024. Ўқилди: 4559 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!