Бугун 5 май, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Yandex ҳам Ўзбекистонда солиқ тўловчига айланди

Yandex ҳам Ўзбекистонда солиқ тўловчига айланди

Давлат солиқ қўмитаси маълумотларига кўра, Yandex Ўзбекистонда солиқ ҳисобига қўйилди. Хабар қилинишича, Швейцарияда рўйхатдан ўтган Yandex Europe AG 28 май куни рўйхатга олинган.

Мамлакатда қўшимча қиймат солиғи тўловчиси сифатида рўйхатга олинган хорижий интернет компанияларнинг сони 13 тага етди.

Аввалроқ, Google биринчи чорак учун Ўзбекистонда 85 минг евро, Apple эса 59,2 минг доллар тўлаганлиги ҳақида хабар берилган эди.

2020 йилдан бошлаб хизматлар ва товарларни электрон шаклда сотиш билан шуғулланувчи хорижий юридик шахслар Ўзбекистонда бундай хизматлар бўйича солиқ тўловчи сифатида тан олинмоқда.

Солиқ қўмитаси ҚҚС бўйича офисни ташкил қилди, у Ўзбекистонда фаолият кўрсатаётган хорижий интернет компанияларга рўйхатдан ўтиш ва солиқлар тўлашни бошлаш имконини беради.

Киритилди: 09:35 30.05.2020. Ўқилди: 1460 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!