Бугун 14 август, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Яна икки давлат етакчилари Трамп номзодини Нобель мукофотига таклиф қилмоқчи

Яна икки давлат етакчилари Трамп номзодини Нобель мукофотига таклиф қилмоқчи

Озарбайжон президенти Илҳом Алиев ва Арманистон бош вазири Никол Пашинян АҚШ президенти Дональд Трампни тинчлик бўйича Нобель мукофотига кўрсатиш имкониятини муҳокама қилди, дея хабар беради АЗЕРТАДЖ.

Бу ҳақда Алиев Вашингтонда Трамп ва Пашинян билан қўшма матбуот анжуманида айтиб ўтди.

“Балки биз бош вазир Пашинян билан келишиб, Нобель мукофоти қўмитасига қўшма ташаббус билан чиқармиз. Дональд Трамп бу мукофотга лойиқ”, — деди Илҳом Алиев.

Эслатиб ўтамиз, Арманистон ва Озарбайжон тинч йўл билан келишув бўйича қўшма декларацияни қабул қилиб, уни Вашингтонда имзолаган эди.

Киритилди: 20:15 11.08.2025. Ўқилди: 674 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!