«Милан» ҳужумчиси Златан Ибраҳимовичнинг коронавирусга топширган тести мусбат натижани берди. “Бугун “Будё / Глимт”га қарши ўйин олдидан Ибрагимович синовдан ўтди. Клуб футболчини уйда карантин остига олгани ҳақида тегишли идораларни хабардор қилди, дейилади хабарда.
А Серия протоколига кўра, швециялик 38 ёшли форвард алоҳида назоратга олинади. Златан жамоанинг яқин орадаги ўйинларини ўтказиб юбориши кутилмоқда.
Аввалроқ, Ибраҳимовичнинг жамоадоши Леонардо Дуартеда ҳам COVID-19 инфекцияси аниқланган эди.