Бугун 22 март, 2025 йил, шанба

O'ZB

Яна бир Европа давлати ўзбекистонлик мигрантлар учун виза бериш тартибини соддалаштириши мумкин

Яна бир Европа давлати ўзбекистонлик мигрантлар учун виза бериш тартибини соддалаштириши мумкин

Мамлакат элчихонаси кўмагида Ташқи ишлар вазирлиги, Ички ишлар вазирлиги ва Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Миграция агентлиги вакилларидан иборат Ўзбекистон делегациясининг Будапешт шаҳрига амалий ташрифи ташкил этилди.

Ўзбекистон делегацияси ташриф давомида Венгрия Ташқи ишлар ва савдо вазирлиги давлат котиби ўринбосари Агнес Кертес, Ички ишлар вазирлиги давлат котиби Золтан Болчик, Чет элликлар бўйича миллий полиция бошқармаси бош директори Шандор Гёмбош, Миллий иқтисодиёт вазирлиги давлат котиби ўринбосари Силвиа Балоч ҳамда бир қатор рекрутинг компаниялари раҳбарлари билан музокаралар ўтказди.

Венгрия томони миграция ва мобиллик соҳасида кенг қамровли шериклик тўғрисидаги битимни ишлаб чиқишдан манфаатдорлигини тасдиқлади.

Томонлар, меҳнат мигрантлари учун виза бериш тартибини соддалаштириш истиқболларини биргаликда ўрганишга келишиб олдилар.

Ўзбекистон делегацияси сафар давомида, шунингдек, Венгриядаги юртдошлар билан ҳам учрашди.

Киритилди: 17:58 21.03.2025. Ўқилди: 4081 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!