Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Яна 8 нафар: Бухорода 3 яшар гўдак коронавирусни енгди

Яна 8 нафар: Бухорода 3 яшар гўдак коронавирусни енгди

Бугун Бухоро вилоятида 7 нафар, Андижон вилоятида 1 нафар, жами 8 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, реабилитацияга кузатилди.

Бухоро вилоятида тузалганларнинг барчаси ушбу ҳудуддан (5 нафари Бухоро шаҳридан, 1 нафардан Когон ва Ғиждувон туманларидан) бўлиб, барчаси коронавирус инфекциясига чалинганлар билан мулоқот орқали касалликни юқтириб олган. Уларнинг 2 нафари эркак, 5 нафари аёл, энг ёши каттаси 52, ёши кичиги эса 3 ёшда.

Бухоро вилоятида шу пайтга қадар 433 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 440 нафарга етди. Айни пайтда шифокорлар вилоятдаги 2 нафар беморга тегишли стандартлар бўйича даво чораларини кўришмоқда.

Андижон вилоятида соғайган 42 ёшли эркак Пахтаобод туманидан бўлиб, узоқ масофага қатновчи юк автомашина ҳайдовчисидир.  Вилоятда шу пайтга қадар 162 нафар бемор соғайган бўлса, эндиликда улар 163 нафарга етди.

Айни пайтга қадар мамлакатимиз бўйлаб коронавирус инфекциясидан бутунлай соғайганлар 2221 нафарга етди.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 13:19 17.05.2020. Ўқилди: 3057 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

бир кунда ҳафтада бир ойда

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!