Бугун 8 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Яна 11 та! Қозоғистондан келган эркакда коронавирус аниқланди

Яна 11 та! Қозоғистондан келган эркакда коронавирус аниқланди

Жорий йил 23 май соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 3089 (+11) нафарни ташкил қилмоқда. Янги касалланиш ҳолатларининг 1 нафари Дубай-Тошкент йўналишидаги чартер рейсда келган, яна 1 нафари Қозоғистон орқали юртимизга кириб келган халқаро юк ташувчи автомашина ҳайдовчисида қайд этилди. Касаллик қолган 9 ҳолатда, жумладан, 2 ҳолатда пойтахтимизда, 7 ҳолатда эса Самарқандда аҳоли орасидан аниқланди. Ҳозирда ушбу беморлар билан мулоқотда бўлган барча фуқаролар белгиланган тартибда қатъий карантинга олинган.

Айни пайтда юртимизда 2525 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар бутунлай соғайди. Ҳозирда 551 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Соғлиқни сақлаш вазирлиги
Жамоатчилик билан алоқалар бўлими.

Киритилди: 17:02 23.05.2020. Ўқилди: 2687 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!