Яман ҳукумат кучлари ва Ҳусий Ансар Аллоҳ жангарилари ўртасидаги тўқнашувларда сўнгги 24 соат ичида камида 48 киши ҳалок бўлди.
Бу ҳақда Agence France-Presse (AFP) ҳарбий манбаларга таяниб хабар бермоқда.
Ҳукумат манбаларига кўра, тўқнашувларда 17 нафар ҳарбий хизматчи ҳалок бўлган. Шу билан бирга, Ансар Аллоҳ 31 нафар жангчининг ўлганини хабар қилди.
Асосий жанглар Яман жанубидаги Лаҳж ва Таиз вилоятлари чегарасида бўлиб ўтди. Агентлик маълумотларига кўра, ҳукумат кучлари илгари Ҳусийлар томонидан босиб олинган ҳудуднинг ярмини қайтариб олган.
Аввалроқ, Ҳусийлар Яманнинг бутун ғарбий қирғоғини назоратга олгани ва стратегик жиҳатдан муҳим Боб эл-Мандеб бўғози устидан назоратни кенгайтиргани ҳақида хабар берилган эди.