Ҳусийлар чет эллик ҳарбий мутахассислар, ракеталарни ясашда фойдаланилган ҳарбий техника ва материалларни олиб кетаётган кема билан алоқани узган. Бу ҳақда Саудиянинг Ал-Арабия телеканали Яман разведка хизматларига таяниб хабар берди.
Кема Африка шохидан Яманнинг Қизил денгиз соҳилидаги Ходейда портига минтақавий юк ташиш йўли бўйлаб контрабанда олиб бораётган эди. Ҳутийлар кемани қидирмоқда ва унинг АҚШ ва халқаро коалиция кучлари томонидан тўхтатилишидан қўрқиб, «сигнал чалишмоқда». Улар қидирув-қутқарув ишларини олиб бориш учун кўплаб балиқ овлаш кемаларини денгизга жўнатган.
Эрон ҳутийларнинг асосий ҳомийси ва қурол етказиб берувчиси бўлиб қолмоқда ва баъзи маълумотларга кўра, кемада эронлик зобитлар бўлган.