Бугун 19 март, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Яман ҳусийлари Исроил авиабазасига гипертовушли ракетада зарба берди

Яман ҳусийлари Исроил авиабазасига гипертовушли ракетада зарба берди

Исроил Ғазо секторини ўққа тутишни тиклашига жавобан, Яман ҳусийлари Негев чўлида жойлашган Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари базасига «Фаластин-2» гипертовушли ракетасида зарба беришди. Al Masirah телеканали бу ҳақда ҳусийларга асосланиб хабар тарқатди.

Ракета нишонга етиб борганини таъкидлаган ҳусийлар, «Ғазода қон тўкиш тўхтатилмаса», Исроилга ҳужумлар кўламини тез орада кенгайтиришларини маълум қилишди.

18 март куни Исроил ҲАМАСга қарши ҳарбий амалиётни қайта бошлаб, Ғазо секторига ҳаводан ҳужум қилишга ўтди. Фаластин ярашув даврини узайтириш ва гаровга олинганларни озодликка чиқариш бўйича АҚШ талабига кўнмагани сабабли Исроил Ғазони қонга ботиришни яна давом эттираётгани айтилмоқда.

Ғазо соғлиқни сақлаш вазирлигининг маълум қилишича, Исроилнинг Ғазо сектори бўйлаб ҳаво ҳужумлари оқибатида 230 дан ортиқ фаластинлик ҳалок бўлган, уларнинг аксарияти аёллар ва болалар бор. 300 нафардан ортиқ фаластинлик жароҳатланган.

Киритилди: Бугун 02:47. Ўқилди: 1917 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!