Бугун 23 май, 2025 йил, жума

O'ZB

Ямалнинг формаси 24 соатда рекорд миқдорда сотилди

Ямалнинг формаси 24 соатда рекорд миқдорда сотилди

Ламин Ямалнниг ажойиб ўйинларидан кейин унинг исми туширилган либослар рекорд даражада сотилган.

Инсайдер Мигел Риконинг сўзларига кўра, Ямалнинг Nike формаси клуб тарихида бир кун ичида энг кўп сотилган либосга айланди. Савдо 24 соат ичида 2.1 миллион еврони ташкил этди. Ямал нафақат майдонда балки майдондан ташқарида ҳам жамоанинг асосий фигураларидан бирига айланган.

Маълумот ўрнида, Ямал жорий мавсум «Барселона» сафида барча мусобақаларда 53 та учрашувда 17 та гол ва 25 та голли узатма қайд этган. Transfermarkt портали 17 ёшли вингернинг қийматини 180 миллион еврога баҳолаган.

Киритилди: 11:26 20.05.2025. Ўқилди: 779 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!