"Барселона" Ламин Ямал билан янги шартнома имзолаганини эълон қилишга тайёрланмоқда. Томонлар 2031 йилгача мўлжалланган шартнома шартларини келишиб олдилар. Келишув вингер 18 ёшга тўлган июль ойида кучга киради, аммо футболчи ўз имзосини сешанба куни қўйиши кутилмоқда. Sport хабарига кўра, Ямал келажакда Каталония грандининг энг кўп маош олувчи футболчисига айланиши мумкин - агар ёш юлдузнинг майдондаги турли муваффақиятлари учун бонуслар фаоллаштирилса, шундай бўлади.
Ўтган мавсумда Ламин Ямал Ханс-Дитер Флиcк жамоаси сафида барча мусобақаларда 55 та ўйинда майдонга тушиб, 18 та гол ва 25 та голли узатмани ўз ҳисобига ёздириб қўйди.