Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ямал Испания терма жамоаси ўйинида жароҳат олди

Ямал Испания терма жамоаси ўйинида жароҳат олди

"Барселона" вингери Ламин Ямал Испания терма жамоаси сафида Болгарияга қарши ўйинда майдонни эрта тарк этишга мажбур бўлди.

"Қизил фурия" сафарда ишончли ғалабага эришди (3:0) ва биринчи бўлимда барча голларни киритди, 18 ёшли футболчи эса голли узатмани амалга оширди. 79-дақиқада испанлар етакчиси Луис де ла Фуэнте Ямални алмаштирди. Cadena SER маълумотига кўра, вундеркинд бел қисмидаги ноқулайлик туфайли ўйинни охиригача давом эттира олмаган.

7 сентябрь, якшанба куни испанлар ЖЧ-2026 саралаш босқичи 2-тур ўйинини ўтказади - рақиб Туркия бўлади.

Киритилди: 08:51 05.09.2025. Ўқилди: 1031 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!