Ламин Ямал жароҳати сабаб 3-4 ҳафтага сафдан чиқди.
«Барселона» вингери «Леганес»га қарши ўйиннинг биринчи бўлимида (0:1) Иван Неунинг зарбасидан сўнг жароҳат олди, бироқ 75-дақиқагача майдонда қолди.
Каталония клуби текширув натижаларини маълум қилди, унда Ламин Ямалнинг тўпиқ лигаментлари шикастлангани аниқланди.
Жамоа қанот ҳужумчиси 3-4 ҳафтани ўтказиб юборади. Шу боис испаниялик футболчи 21 декабрь куни бўлиб ўтадиган «Атлетико Мадрид»га қарши Ла Лига ўйинида майдонга тушмайди.
Жорий мавсумда Ямал Ла Лиганинг 16 та учрашувида 5 та гол урди ва 9 та голли узатмани амалга оширди.