Мутлақ жаҳон чемпиони, япониялик Наоя Иноуэ Муроджон Аҳмадалиевнинг чорловига жавоб қайтарди.
"Нима учун мен Тапалесга ютқазган одамдан қочишим керак? Бунга умуман ҳожат йўқ. Агар жанг қилишни истасанг, ғалабангни "қийматини" ушлаб тур ва кут!
Мен ҳозир бор эътиборимни Гудман билан жангга қаратганман", - деди Иноуэ.
Эслатиб ўтамиз, Аҳмадалиев кеча Рикардо Эспинозани 3-раундда нокаутга учратиб, вақтинчалик WBA чемпионига айланди. Ғалабадан сўнг ҳамюртимиз яна бир маротаба Иноуэга "вызов" ташлади.