Бугун 16 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Тошкентда ноқонуний никоҳ билан яшаб-келаётган эркак ва аёл фожиали вафот этди

Тошкентда ноқонуний никоҳ билан яшаб-келаётган эркак ва аёл фожиали вафот этди

Тошкент вилояти Пискент туманида 14 декабрь куни тўйи бўлган ёш келин-куёв 15 декабрь куни вафот этгани ҳақида хабарлар тарқалди. Бош прокуратура матбуот хизмати бу хабарларни тасдиқлади.

Маълумотга кўра, 15 декабрь куни 1995 йилда туғилган Д.Р. (эркак) қонуний никоҳдан ўтмасдан яшаб келган 1997 йилда туғилган С.А. (аёл) Пискент тумани, “Бирлик” МФЙ, Бунёдкор кўчаси, 30-хонадонда вафот этган.

Терговга қадар текширув ҳаракати юзасидан суд тиббий экспертизаси тайинланган бўлиб, дастлабки маълумотномасига кўра, шахсларнинг вафоти номаълум модда билан заҳарланиш, ички аъзоларнинг веноз тўлақонлиги, мия ва ўпка шишиши аниқланган.

Ҳолат юзасидан Пискент туман прокуратураси томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: Бугун 16:28. Ўқилди: 1193 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!