"Манчестер Сити" собиқ футболчиси Михаил Кавелашвили Грузия президентига айланди.
“Грузия орзуси” партиясидан номзод Михаил Кавелашвили сайловчилар коллегиясининг 225 нафар аъзосидан 224 та овоз олди.
Кавелашвили футболчилик фаолиятини Тбилисининг "Локомотив" клубида бошлаган. У фаолияти давомида "Динамо" (Тблиси), "Манчестер Сити", "Грассхоппер", "Цюрих", "Люцерн", "Сьон" ва "Базель" клубларида тўп тепган.
У Грузия терма жамоаси сафида 46та ўйин ўтказиб, 9 та гол уришга муваффақ бўлган.