Россия «Украина халқи билан урушмаяпти,» деди президент Владимир Путин мудофаа вазири Андрей Белоусовнинг уруш бошланганидан бери Украина Қуролли кучларининг йўқотишлари 1 миллиондан ортиқ ҳарбий хизматчини ташкил этгани ҳақидаги маърузасини тинглаб. «Яна бир бор таъкидламоқчиман: биз Украина халқи билан эмас, балки Киевда 2014 йилда ҳокимиятни эгаллаб олган режим, неонацист режим билан жанг қиляпмиз,» - деди Путин Мудофаа вазирлиги ҳайъатида.
Россия президенти давлат тўнтаришини ушбу ҳокимиятнинг манбаи деб атади ва «Украина ва Россиянинг барча кулфатлари» айнан евромайдандан кейин бошланганини таъкидлади. Путин «Киев режими оддий фуқароларнинг манфаатларини ҳимоя қилмаслиги» унга «аниқ» эканини айтди. «У ерда ҳокимият тепасида турган одамлар ҳар куни ўз халқига ҳам, бизникига ҳам қарши жиноятлар қилмоқда. Бу режим давлатчилик белгиларини йўқотиб бормоқда,» - дейди Путин.
Путиннинг сўзларига кўра, Украина раҳбарияти сафарбарлик ёшини 18 ёшга туширади. «Бу жанг майдонидаги вазиятни ўзгартирмайди. Бу ҳамма учун тушунарли. Аммо менимча, Киев режими манфаатларини ҳимоя қиладиган давлатлар кўрсатмаси билан улар сафарбарликни 18 ёшгача қисқартиришга борадилар, ўғил болалар эса сўйишга жўнатилади», — деди Путин.
Путиннинг фикрича, Зеленский ва унинг шериклари эртами кечми халқнинг ғазабини ҳис қилишади ва «бугунги кунда ўз вазифаларини бажараётганлар ниқоби остида хорижга қочиб кетишади».