Бугун 16 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Суриянинг собиқ президенти Башар Асад 8 декабрдан буён илк бор баёнот берди

Суриянинг собиқ президенти Башар Асад 8 декабрдан буён илк бор баёнот берди

У "Сурияда юз берган воқеалар давомида ҳеч қачон" истеъфога чиқиш ёки мамлакатдан қочиш имкониятини кўриб чиқмаганини маълум қилди. Асад қуролли мухолифат ҳужум қилган кунларда сиёсий бошпана сўрашни хаёлига ҳам келтирмаган.

“8 декабрь куни эрталабгача Дамашқда қолдим. Мен у ердан ишлашни давом эттириш учун Хумеймим базасига кўчиб ўтдим ва армиянинг сўнгги позициялари қулаши билан Москва база раҳбариятидан 8 декабрь куни кечқурун мени дарҳол Москвага эвакуация қилишни сўрадим"

Асаднинг айтишича, у дастлаб Дамашқдан Ҳумеймимга йўл олган. Ўша ерда пойтахтнинг қуролли мухолифат назоратига ўтганлиги маълум бўлган.

Баёнотда таъкидланишича, "террорчилар" ҳокимиятни эгаллаганидан сўнг президентнинг мамлакатда қолиши бефойда бўлган.

Асаднинг сўзларига кўра, унинг Россияга эвакуация қилинишидан олдин армия инқирозга учраган ва давлат институтлари фалаж бўлиб қолган. Бироқ у ўз таъкидига кўра, армия ва халқдан воз кечмаган.

Киритилди: Бугун 18:19. Ўқилди: 1988 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!