Бугун 16 декабрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Нурсултон Рўзибоев ўзбекистонлик мухлисларга мурожаат қилди

Нурсултон Рўзибоев ўзбекистонлик мухлисларга мурожаат қилди

Аралаш яккакураш устамиз, яримўрта вазн тоифасида UFC жангчиси Нурсултон Рўзибоев мухлисларга мурожаат қилди.

У якшанба тонгида АҚШнинг Тампа шаҳрида бўлиб ўтган UFC Fight Night турнирининг марказий жангида собиқ чемпион Колби Ковингтонни мағлуб этган Хоакин Бакли ҳақида гапирган.

"Мен Бакли билан жангни икки ҳафта қолганида қабул қилгандим. Бу баҳона излаш эмас, мен ростдан ҳам жангда ютқазганман, лекин икки ҳафта қолганида қабул қилинган қарор учун. Унгача мен сафарда бўлганман, машғулот қилмаганман. Бу менинг айбим.

Гап-сўз йўқ, жангни қабул қилганим ҳам менинг айбим. Лекин баъзилар "Бакли ҳали ҳам Нурсултонни енга оларкан" қабилида ёзибди. Ўзбек бўлиб, ўзимизники бўлиб ундай иш қилманглар, ундан кўра мухлислик қилиб, дуо қилинглар.

Ҳали пайти келиб, Баклидан ўтганимда кўрасизлар. Машғулотлар етарлича бўлмагани учун жангда ички аъзоларим ҳам дош бермаган, менимча. Умуман олганда, тажриба, ёш нуқтаи-назаридан камчилик бўлмаган, менимча", деди Рўзибоев.

Киритилди: Бугун 11:04. Ўқилди: 973 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!