Бугун 5 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ямал: «2026 йилда ҳаммасини ютмоқчиман»

Ямал: «2026 йилда ҳаммасини ютмоқчиман»

"Барселона" вингери Ламин Ямал жамоавий ва индивидуал муваффақиятдан бирини танлай олмади. 18 ёшли футболчи "Олтин тўп" соҳибига айланиши, шунингдек, "кўк-анорранглилар" билан Ла Лига ва Чемпионлар Лигасида, Испания терма жамоаси билан жаҳон чемпионатида ғолиб чиқиши мумкинлигини айтди.

"Мен 2026 йилда барчасини бирданига ютиб олишни хоҳлайман ва бунинг иложи борлигини биламан," - деди Каталония грандининг ёш юлдузи.

Эслатиб ўтамиз, жорий йилда Ламин Ямал "Олтин тўп" сўровномасида "ПСЖ" вакили Усмон Дембеледан кейин иккинчи ўринни эгаллаган эди. Ханс-Дитер Флик жамоаси Ла Лигада зафар қучган бўлса, Чемпионлар Лигасида ярим финалгача етиб борди.

Киритилди: 09:06 21.11.2025. Ўқилди: 584 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!