Бугун 5 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Яккабоғлик аёл беш кунлик чақалоғини 5 минг долларга сотаётганида ушланди

A A A
Яккабоғлик аёл беш кунлик чақалоғини 5 минг долларга сотаётганида ушланди

Гулистон шаҳар ҳудудида ўтказилган тадбир давомида Қашқадарё вилояти Яккабоғ туманида яшовчи Б.С ўзининг 2021 йил 8 октябрь куни туғилган фарзандини 5 минг долларга сотган вақтда ушланди. Шунингдек, ундан кимёвий ишлов берилган пуллар далилий ашё сифатида олинган. Бу ҳақда Сирдарё вилояти ИИБ ахборот хизмати хабар қилди.

Шундан сўнг, Б.С.нинг вояга етмаган фарзанди Сирдарё вилояти Болалар уйига топширилди. Ҳозирда мазкур ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Киритилди: 22:35 13.10.2021. Ўқилди: 3093 марта. Фикрлар сони: 6 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!